Янгиликлар

Лутфихоним Саримсоқова хотираси ёд этилди
Сана: 26.06.2026

   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида ўзбек театр санъатининг забардаст намояндаси, устоз санъаткор Лутфихоним Саримсоқова таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий хотира кечаси бўлиб ўтди.


Тадбирда санъаткорнинг бой ижодий мероси, миллий театр ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, саҳнада яратган бетакрор образлари ва ёш авлод санъаткорлари учун қолдирган ибратли мактаби алоҳида эътироф этилди.

Кечада Лутфихоним аянинг шогирдлари, театр санъатининг фидойи намояндалари — устоз санъаткорлар Наима Пўлатова, Дилором Сафоева ҳамда Одина Ғозиева сўзга чиқдилар. Улар устоз санъаткор билан боғлиқ самимий хотираларини, унинг ижодий фаолияти, саҳна маданияти, талабчанлиги ва шогирдларига кўрсатган меҳр-эътибори ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.

Хотира кечасининг мантиқий давоми сифатида театр репертуаридан муносиб ўрин олган «Қобил ила Ҳобил» спектакли намойиш этилди.