Янгиликлар

Хайрия тадбири
Сана: 28.10.2019
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион Соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида жисмоний имконияти чекланган болаларга 100 та ногиронлар аравачаларини топшириш хайрия тадбири ўтказилди.
 Инновацион Соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Ўзбекистон Республикаси АТБ “Халқ банк”ининг саъй-ҳаракатлари натижасида 100 та аравача сотиб олинди ва муҳтож болаларга топширилди. Мақсадли гуруҳ таркибида – Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг тарбияланувчилари, ҳамда ушбу махсус аравачага муҳтож бошқа болалар ҳам бор.
Ушбу хайрия тадбири ташкилотчилар ва Муқимий театри ижодкорлари томонидан тантанали равишда ўтказилди, театр ижодкорлари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди.