Янгиликлар

Юксак савияли саҳна асарлари
Сана: 28.12.2023

    Театр — инсон маънавиятини юксалтирадиган, онгу шуурини бойитадиган маданият масканидир. Театр томошалари кўзгу сифатида томошабин қалбини ўзи билан юзма-юз қилади, ўйлашга, хулоса қилишга ундайди. Шу жиҳатдан театр санъати инсонни ҳар жиҳатдан тарбиялашга қодир бўлган жонли санъатдир.Юртимизда ушбу санъатни ривожлантириш, театрларга томошабинларни кенг жалб этиш, уларнинг репертуарини юксак бадиий-ғоявий, савияли саҳна асарлари билан бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Бу борада келгуси етти йиллик тараққиётимизга хизмат қиладиган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида барча йўналиш ва соҳалар қатори театр санъатини ривожлантиришга қаратилган қатор вазифалар ўз аксини топган.  Жумладан, замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш, 40 та театр биноларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 6 та янги театр биноларини қуриш, давлат театрларига томошабинларнинг йиллик ташрифини 5 миллионга етказиш, шунингдек, 2 та янги қўғирчоқ театрларини ташкил этиш каби мақсад-вазифалар белгиланган.