Янгиликлар

“Ректор ва ёшлар” учрашуви
Сана: 29.01.2020

   Жорий йилнинг 29 январь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари билан “Ректор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг ўринбосари Э.Б. Искандаров, институт ректори Р.Р.Ҳакимов, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артистлари  Мирза Азизов, Наима Пўлатова, Марьям Ихтиёрова, ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

   Учрашувда институт ректори Р.Р.Ҳакимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш борасида белгиланган вазифалар ҳамда 2020 йил 24 январь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ёритилди. 

Ўзбекистон Халқ артистлари Мирза Азизов, Наима Пўлатова ҳамда Марьям Ихтиёрова  ўзларининг ибратли ҳаёт йўллари, шунингдек давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тадбир иштирокчиларига сўзлаб беришди. Тадбир сўнгида талабаларнинг эътиборига ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романи асосида  саҳналаштирилган “Отабек ва Кумушбиби” спектакли ҳавола қилинди.