Ижодкорларимиз сафарда.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Самарқанд вилоятининг бир қатор туманларида жорий йилнинг 27 май санасидан 4 июнга қадар гастроль сафарларини ўтказади.
Маҳоратли ижодкорларимиз Умид Шодмонов, Инобат Умирова, Гуласал Раҳмонова, Зилола Абдуллаева, Фарҳод Қурбонов, Усмон Юсупов, Жавоҳир Одилжонов ва Мақсад Эргашевалардан иборат ижодий жамоа “Ақлдан озиш ҳеч гапмас” спектакли намойиши билан бугун эрта тонгдан Самарқанд вилоятига йўл олдилар.