Қирғиз киноижодкорлари театрда...
Кеча, 29 сентябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Қирғизистон Республикаси киночилар делегацияси ташриф буюришди.
Қирғиз киноижодкорлари билан ташкил этилган ушбу ижодий кечада Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази вакиллари ҳам иштирок этди. Кеча сўнгида ташриф буюрган меҳмонларга қирғиз киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Shambala” фильми тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрдан 2 октябрь кунига қадар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида фестиваль доирасида қирғиз режиссёрлари томонидан суратга олинган бир нечта бадиий фильмлар намойиши ўтказилади.