Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк ёзувчи Абдулла Қодирийнинг 125 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига биноан жорий йилнинг 28 декабрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида атоқли ёзувчининг “Ўтган кунлар” романи асосида муаллиф Тўра Мирзо либреттоси, Сарвар Юсупов мусиқаси, Жалолиддин Раҳимов сценографияси асосидаги “Хазон бўлган муҳаббат” мусиқали драмасининг жамоатчилик кўриги бўлиб ўтди. Санъатшунослик фанлари докторлари Муҳаббат Тўлахўжаева, Марфуа Ҳамидова, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари раисининг ўринбосари, таниқли композитор Ҳабибулла Раҳимов, санъатшунос-журналистлар Гулчеҳра Умарова, Тоҳир Дўстхўжаев, Ўзбекистон Маданият вазирлиги театрларни ривожлантириш бошқармаси репертуар шуъбаси раҳбари Ҳайитмат Расул саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Назаров томонидан саҳнага қўйилган мазкур спектаклни юксак даражада эканлигини эътироф қилишиб, ўзбек театрларининг пешқадами бўлган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг “ташриф қоғози” деб баҳоладилар.