Эзгулик, муҳаббат, хайр-саховат, янгиланиш ва яшариш айёми қалбларга сурур, олам-олам қувонч ва янги орзу ҳаваслар бахш этадиган, халқимизга хос қадимий қадрият ҳисобланган Наврўз байрами бугун, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида эрта тонгдан карнай-сурнай садолари остида кишиларни байрам сайлига чорлади.