Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси 2020 йил 30 сентябрда 82-мавсумини очди. Мавсумни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов очиб берди. Мирза Азизов янги мавсум очилиши пандемия қурбонлари хотирасига бағишланганлигини, Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди каби фикрларини билдириб, ижодкорларни 82-мавсум билан қутлади.