Бугун 30 январь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган 267-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ташриф буюришиб, Муаллиф Холиқ Хурсандов қаламига мансуб “Тўмарис” спектаклини томоша қилишди.