Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодкорлари Ўзбекистон халқ артисти Одина Ғозиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Александр Бекжонов, Гулчеҳра Носирова,Турғун Бекназаров, шунингдек Муқаддас Мамадалиевалар иштирок этаётган Фарғона вилоятининг бир қатор туманлари, маҳалла ва қишлоқларида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ва концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.