Жорий йилнинг 28 август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси шифокорлари ва ходимлари иштирокида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Муқимий театри жамоасидан Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева ва маҳоратли актрисамиз Маърифат Ортиқовалар иштирок этишди.