Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фахрий унвонлар билан тақдирланганлар орасида ўзбек театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг фидоий ижодкорлари ҳам борлиги театр жамоасини қувонтирди.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
Пулатова Наима Қудратовна - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри олий тоифали солист-вокалисти
“Шуҳрат” медали билан
Шодманов Умид Хамидуллаевич - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри
Тураев Акмал Ботирович - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри бош дирижёри
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси бу юксак эътирофларга сазовор бўлган ижодкорларимизни муборакбод этади ва келгусидаги ижодларига муваффақиятлар тилайди.