Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари А.Юсупов очиб берди. Мустақиллик шарофати билан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан ижобий ўзгаришлар, инсон қадрига қаратилаётган юксак эътибор каби долзарб масалалар юзасидан фикрларини билдириб ўтди.
Тадбирда элимиз суйган санъаткорлар, шоир ва театр актёрлари иштирок этишди.
Республика Маърифат тарғиботи жамияти аъзоси, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов тадбирда ўтирган барча иштирокчиларни табриклаб, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳатлар ва ютуқлар хақида, Ватан муқаддаслиги ва кўз қорачиғимиздек асрашимизни таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир сўнгида барча меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясидаги тарихий музейида бўлишди.