








Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Театрларни ривожлантириш бошқармаси томонидан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда кўтарилган мавзулар 2019 йилнинг биринчи яримида республика театрларида амалга оширилган ишлар ва уларнинг самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида, шунингдек янги мавсум очилишига тайёргарлик жараёнлари ҳақида бўлди.