





Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри барча театр ихлосмандларини 22-27 март кунлари бўлиб ўтадиган “Театр томошалари ҳафталиги”га таклиф этади!
Кириш бепул!
Вазият тақазосига кўра репертуарда ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Мурожаат учун телефон рақамларимиз:
(+998) 71-245-1633
(+998) 90-959-3456
...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоасидан...
Наврўз – халқимизнинг азалий қадриятларини акс эттирувчи, меҳр-оқибат ва инсонийлик каби фазилатларини улуғловчи байрамдир.
Шу муносабат билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бугун жамоа учун Наврўз айёми арафасида байрам дастурхони ёзилди. Байрамда пойтахт театрларидан ташриф буюрган устоз санъаткорлар ҳам иштирок этишди.
Бугун, 18 март - Умумхалқ ҳашари муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси эрталабданоқ ҳашар ишларига бел боғлашди.Театримиз ҳудуди бўйлаб ободонлаштириш, тозалаш ишлари олиб борилди.