Режиссёрлар

Обид Аҳмедов

Обид Аҳмедов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри режиссёр ёрдамчиси

 

Аҳмедов Обид  8 май 1987 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган.

         Маълумоти олий. 2010 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали театр актёрлиги бўлимини битирган.

2010 йилдан ушбу театрда ишлайди.

О.Аҳмедов спектакларда ижро этиладиган хорда фаол етиш билан биргаликда бир қанча спектаклларда роль ўйнаган, Шулардан  “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Ирис “Топталган туйғу”да Эдик “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Зоирбек, “Паривашга парвонаман”да Усмон, “Суперқайнона”да Йигитали, “Асл хазина”да Талаба, “Юрагимни алмаштираман”да  Аъзим “Ойонам қайнонам”да Тошвой, “Антиқа совчилар”да Рустам Халилович, “Тоҳир ва Зуҳра” да Вазир, “Гаровдаги мухаббат”да Обид, “Қизи борнинг нози бор”да Садир, “Хонума”да Князь, “Тохир ва Зуҳра”да вазир, “Лайли ва Мажнун”да арбоб ролини ижро етиш билан биргаликда режиссёр ёрдамчиси вазифасини ҳам маъсулият билан бажариб,  режиссёр ва спектакль қатнашчиларининг меҳрини қозонган. Болалар учун сахналаштирилган спектакллардан “Аловуддининг сеҳрли чироғи”да Гувоҳ  “Туяқуш-бояқуш”да Туяқуш, “Тилла тухум”да  Бўри, “Ялмоғизнинг набираси”да Ўлмас Кошей, “Не бўлди менга”да Бўри каби ролларни маҳорат билан ижро этган.

О.Аҳмедов Тошкент шаҳри ва вилоятларда Маънавият Тарғибот Маркази ҳамда Ёшлар Иттифоқи кенгаши тадбирларида фаол қатнашиб бир қанча мақтов ёрлиқлари ва ташаккурнома билан тақдирланган.

О.Ахмедов Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги нишонланишига бағишланган оммавий тадбирда режиссёр ёрдамчиси сифатида ишлаб ташаббускорлигини намоён қилган шунингдек  Республика  миқёсида  ўтказиладиган  Мустақиллик, Наврўз, Конституция кунларига бағишланган   умумхалқ  байрамлари, томошалари  ва  бошқа  оммавий – маънавий  тадбирларнинг  фаол  иштирок этиб келмоқда

 

О.Ахмедов   репертуарда мавжуд бирқанча спектаклда режиссёр ёрдамчиси вазифасини маъсулият билан бажариш билан биргаликда театрнинг бошқа ишларида ўз ёрдамини аямаслиги тахсинга сазовордир.