Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сафоева Дилором 3 сентябрь 1942 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида таваллуд топган.
1997 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.
Маълумоти олий. 1968 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.
1971 йилдан буён ушбу театрда ишлайди.
Солист-вокалист Дилором Сафоева ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 100 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Лайли ва Мажнун”да Лайли, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Ўжарлар”да Озода, “Олифта”да Саломат, “Қизил дуррали нозик ниҳолим”да Алиман, “Ҳалима”да Ҳалима, “Жон қизлар” спектаклида Жонсулув, “Тоҳир ва Зуҳра”да Зуҳра, Моҳинбону “Паранжи сирлари”да Холисхон, “Тошкентнинг нозанин маликаси” да Мунаввар, “Муҳаббат навоси” да Ёдгорхоним, “Ойонам-қайнонам” да Қумри, “Меҳр нури” да Ҳадича, “Суперқайнона-2”да Афифа, “Осмондаги Ҳулкарим”да Қумри каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган. Айниқса, унинг “Осмондаги Ҳулкарим” спектаклида яратган Қумри образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида кўпчиликка маъқул бўлди.
Телевиденияда “Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатувида, “Қасамёд”, “Хотира рашки”, “Ота”, “Турмуш чорраҳалари”, “Туташ тақдирлар” видеофильмларда, “Аммажон” телесериалида бир қанча образлар яратган.
Шунингдек, Давлат тадбирларида, «Мустақиллик» ва «Наврўз» байрамларида Она образи орқали иштирок этиб келмоқда.