Солист вокалистлар

Малика Қаюмова

Малика Қаюмова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

 

          Қаюмова Малика 01 феврал 1954 йил Тошкент вилоятида таваллуд топган.

2011 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.

Маълумоти олий. 1976 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.

Институтни битиргач, ўзбек драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. 1993 йилдан бошлаб Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келади. Бу театрда Малика Қаюмова ёш бўлишига қарамасдан, оналар ролини ижро этиб, театр жамоасини ишончини қозонди. Малика Қаюмова ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 30 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамон роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Тақдир”да амма, “Девона”да Она, “Фотима ва Зуҳра”да Она, “Алпомиш”да Кунтуғмиш, “Пари қишлоқ”да Она, “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Она “Хонума”да Текле, “Тошкентнинг нозанин маликаси” да Хайри, “Суперқайнона-2” да Ҳожар, “Ойонам-қайнонам” да Қумри,  “Қизи борнинг-нози бор”да  қуда каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган. Айниқса, унинг “Ой онам қайнонам” спектаклида яратган Қумри образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида унинг меҳрибонлик хислатларини намойиш қилганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.

Малика Қаюмова телеэкран орқали ҳам бир қатор видеофильм ва телетуркумларда самарали ижод қилиб келмоқда.