Солист вокалистлар

Одина Нарзуллаева

Одина Нарзуллаева

Ўзбекистон халқ артисти

 

Одина Нарзуллаева (Ғозиева) 5 декабр 1957 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида таваллуд топган.

1998 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони билан тақдирланган. 

2013 йили “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан мукофотланган.

Маълумоти олий. 1980 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.

  1975 йилдан буён ушбу театрда ишлайди. Одина Нарзуллаева ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 50 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Лайли ва Мажнун”да Лайли, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Гул ва Наврўз”да Гул, “Жон қизлар” спектаклида Ойсулув, “Тоҳир ва Зуҳра”да Зуҳра, “Паранжи сирлари”да Холисхон, “Рожа”да малика Шударман,  “Тошкентнинг нозанин маликаси” да Мунаввар, “Муҳаббат навоси” да Омонисо, “Ойонам-қайнонам” да Маръям, Қумри, “Жайдари келин”да қайнона каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган.

       Одина Назруллаева кўплаб фильм ва телесериалларда суратга  тушган. У “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Турмуш чорраҳаларида” телетуркумида ҳам кўплаб характерли роллар ўйнаган.

         У театр жамоат хаётида фаол қатнашади.