Солист вокалистлар

Меҳри Бекчанова

Меҳри Бекчанова

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

 

Меҳри Бекчанова 01 январь 1962 йил Наманган вилояти Поп туманида таваллуд топган.

1998 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”,

2009 йили “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан мукофотланган.

Маълумоти олий. 1984 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган. 1982 йилдан буён ушбу театрда ишлайди.

 Меҳри Бекчанова ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 50 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Лайли ва Мажнун”да Лайли, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Гул ва Наврўз”да Гул, “Тоҳир ва Зуҳра”да Зуҳра, “Мангулик”да Дилдор, “Гулсара”да Гулсара, “Тошкентликлар”да Гулноз, “Нодирабегим”да Нодирабегим, “Мангу машъал”да Баҳорой, “Диёнатга хиёнат”да Ўғилой, “Бир кам дунё”да Адолат, “Муҳаббат навоси”да Омониссахон, “Паранжи сирлари”да Холисхон, “Топталган туйғу” Маъсума, “Прометей”да Эо, “Тошкентнинг нозанин маликаси” да Хайри, “Муҳаббат навоси” да Омонисо, “Ойонам-қайнонам”да Маръям, “Меҳр нури” да Саодат каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган.

    Айниқса, унинг “Топталган туйғу” спектаклида яратган Маъсума, “Ойонам-қайнонам”да Маръям образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида кўпчиликка маъқул бўлди.

Шунингдек, Меҳри Бекжонова ўз мухлисларини “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Турмуш чорраҳалари” каби телетуркумлари билан, “Тоғлик куёв”, “Муҳаббатимсан”, “Жалолиддин Мангуберди” фильмлари, “Жаҳонотин Увайсий”, “Назира”, “Беғубор орзулар”, “Саодат”, “Фитна” каби сериаллардаги  турли характердаги образлари орқали хушнуд этиб келмоқда.