Солист вокалистлар

Гулчеҳра Носирова

Гулчеҳра Носирова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

 

      Гулчеҳра Носирова 14 январ 1964 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

2011 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.

Маълумоти олий. 1985 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.

Мазкур театрда 1985 йилдан буён ишлайди.

Гулчеҳра Носирова ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 50 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Чароғондир чўлда юлдузлар” спектаклида Қиз, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Совчи, “Аршин мололон”да Гулчеҳра, “Тобутдан товуш”да Нетайхон, “Топталган туйғу”да Маъсума,  “Рожа”да Солист, “Суперқайнона”, “Суперқайнона-2“да Холида Холдинг, Сурайё, “Бу телба хонадон”да Қайнона, “Асл хазина” да Эркиной каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган. Айниқса, унинг “Топталган туйғу” спектаклида яратган Маъсума образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида кўпчиликка маъқул бўлди.

  Радио ва телеведение ҳамда кинофильмларда ҳам ижод этиб келаяпти. Бундан ташқари дубляж сохасида 10 йилдан ортиқ  ўзининг жарангдор, ширали овози билан кўплаб фильмларни ўзбек тилига ўгиришда  иштирок этмоқда. Булардан; Ромаяна, Камила, Икки тақдир сериаллари ва “Ўғирланмаган келин”, “Ҳаётда ҳамма нарса бўлади”, “Девдас” каби таниқли ҳинд фильмлари дубляж ишларида, қолаверса Кўзларинг маъюс, Муҳаббат синовлари, Ховли бурилишда, Жумбоқ” сингари  фильмларда хам бетакрор образлар яратган. Телеведениедаги телесериалларда Кўнгил кўчалари, “Қирқ тоғаранинг, қирқ  ноғораси”, “Опа-сингиллар” ҳамда Оталар сўзи, ақлнинг кўзи кўрсатувида  ранг-баранг образларда мунтазам равишда учратиш мумкин.

 Шунингдек, актриса мамлакатимиз бўйлаб тез-тез ижодий сафарларда бўлиб, мехнаткашлар билан учрашувларда иштирок этади.