Солист вокалистлар

Меҳмонали Салимов

Меҳмонали Салимов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

 

    Салимов Меҳмонали 03 ноябрь 1952 йил Фарғона вилоятида таваллуд топган.

2002 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.

Маълумоти олий. 1978 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.

 1978 йилдан буён ушбу театрда ишлайди.

 Меҳмонали Салимов ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 50 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Лайли ва Мажнун”да Қайс, “Мангулик”да Маъсуд, “Бобур”да Хондамир, “Тақдир” спектаклида Бўрон, “Тоҳир ва Зуҳра”да Ҳофиз, “Гулсара”да Қодир, , “Рожа”да шаҳзода,  “Дилафрўзга тўрт ошиқ”да Жамил, “Тўйлар муборак”да Мўмин,  “Муҳаббат навоси”да Раҳматдоб, “Юсуф ва Зулайҳо”да Юсуф, “Ўлдинг азиз бўлдинг”да Достон, “Топталган туйғу”да Артур, “Аршин мол олан” да Асқар, “Хонума”да Князь Пантиашвили, “Асл хазина”да Қўшни  каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган.

Айниқса, унинг “Лайли ва Мажнун”даги Қайс, “Бобур”даги Хондамир, “Юсуф ва Зулайхо”даги Юсуф, “Хонума”даги Княз Панташвили образлари, йигирмадан ошиқ фильмлари ва “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” телетуркумларида ижро этган роллари ўзининг ички кечинмаларга бойлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди ва актёрга катта муваффақиятлар келтирди.