Солист вокалистлар

Иқбол Ошиқов

Иқбол Ошиқов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Ошиқов Иқбол Комилович 22 декабрда 1977 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 2000 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

2000 йилдан ушбу театрда ишлайди.

         Иқбол Ошиқов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Иқбол Ошиқов “Куёвлар конкурси”да Хуббижон, “Бахтли бўл дугонажон”да Қори, “Тўда”да Абду, “Осмоннинг бағри кенг”да Расулбек, “Куёвликка номзод”да Асилбек, “Фариштали аёл”да Куёв, “Дилафрўзга тўрт ошиқ”да Дамир, “Бобур соғинчи”да Турдибек, “Машраб”да Мирражаб“Қизи борнинг-нози бор”да Нодир, “Африка гўзали”да Ривоятчи, “Лайли ва Мажнун”да Ибн салом, “Тоҳир ва Зуҳра”да Хон Бобохон, “Олифта”да Остонақул, “Антиқа совчилар”да Ота, “Сарвқомат дилбарим”да Чингиз Айтматов сингари етакчи ролларни ижро этган.

  Айниқса, унинг спектаклидаги “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидаги Хон Бобохон образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.

      Видеофильмларда яратган образларидан “Жалолиддин Мангуберди” ва “Туташ тақдирлар” телесериалларида,   “Турмуш чоррахалари” ва “Оталар  сўзи - ақлнинг  кўзи” кўрсатувларида ўзининг исътедодини ҳамда гўзал қўшиклари билан  томошабинларни хушнуд этиб келмоқда.