Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри солист-вокалисти
Хасанова Нарпошша 13 июнь 1961 йилда Тошкент вилояти Янгийўл туманида таваллуд топган.
1983 йилда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг мусиқали драма актёри бўлимини тугатиб, йўлланма билан Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали театрида иш фаолиятини бошлаган.
Шу давргача театрда яратган образларидан: “Хотинимнинг эри”да – Зарифа, “Тошболта ошиқ”да – Каромат, “Узилган торлар”да – Зулфия, “Тошкентликлар”да – Қумри, “Рожа”да – Шурангома, “Башорат”да – Ойпарча, “Диёнатга хиёнат”да – Чинора, “Сойибхўжа операцияси”да – Нозима, “Суперқайнона”да – Норпошша, “Ўлдинг азиз бўлдинг”да – Гулистон, “Бу телба хонадон”да – Хоним, “Фариштали аёл”да-Хонзода, “Тўда”да – Она, “Синфдош”да – Пўлатхон, “Тузоқ”да – Шохида ва кўплаб спектакллардир.
Телевиденияда “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида”, “Бир қадам” кўрсатувида, “Совға”, “Кўнгил кўчалари” видеофильмида, “Пайшанбадан пайшанбагача – 2”, “Папагандус”, “Хасан ибн Хусан”, “Қанот”, “Ўйин”, “Қасос”, “Анора” бадиий фильмларида, “Опа-сингиллар”, “Маҳаллада шов-шув гап”, “Марказ”, “Имтиҳон”, “Саодат” телесериалларида образлар яратган. 1990 йилда “Мушкул савдо”да - Ойхон образи учун “Энг яхши аёл” роли учун наминациясига сазовор бўлган.
Давлат тадбирларида фаол қатнашади, исътедодли актриса.