Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Латипов Азизхон 6 январ 1979 йил Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган.
Мукофотланмаган.
Маълумоти олий. 2000 йили Ўзбекистон санъат институти мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.
Ушбу театрда 2000 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Азизхон Латипов ўз ижодий фаолияти давомида театр репертуаридан ўрин олган қатор спектаклларда ролларни ижро этиб, томошабинларни ўзининг санъати билан мафтун этган. Жумладан, “Куёвлар танлови” спектаклида Қоплонхон, “Бахтли бўл дугонажон”да Исмат, “Ўлдинг–азиз бўлдинг”да Бўстон, “Сойибхўжа операцияси”да Сойибхўжа, “Тўда”да Самандар, “Осмоннинг бағри кенг”да Жамшид, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Мардон, “Гаровдаги муҳаббат”да Санъаткор, “Куёвликка номзод”да Ўлмас, “Хасис бой ва хизматкор”да Бой, “Бобур соғинчи”да Ҳумоюн, “Бу телба хонадон”да Бакир, “Фариштали аёл”да Илҳом, “Суперқайнона”да йигит, “Матонат”да Равшан Собиров, “Меҳр нури”да Сафар, “Олифта”да Қаюм, “Хонума”да Княз, “Сарвқомат дилбарим”да Бойтемир, “Тоҳир ва Зуҳра”да Қоработир, “Лайли ва Мажнун”да Навоий, “Дилдаги доғ”да Зуроб, “Жайдари келин”да Бахтиёр, “Қобил ила Ҳобил”да Одам ато ва бошқа спектаклларда роллар ижро этиб, устозлари йўлидан бориб, катта тажриба ва малака орттириб келаётган иқтидорли ижодкордир.
У ўзининг роллари орқали ёш авлод онгида ватанга муҳаббат, ёши улуғларга ҳурмат каби тарбиявий ғоялари билан миллий мафкурани сингдиришда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Театр билан бир қаторда ўзини кино ва телеэкранда ҳам синаб кўриб, “Ўткинчи бахт”, “Ромео ва Жульетта”, “Паноҳ”, “Сўнгги муқаддима” каби кинофильмларда ҳамда “Турмуш чорраҳалари”, “Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатувларида мунтазам равишда ижод қилиб келмоқда. Шунингдек, “Рашк азоби” видеофильмида, “Опа-сингиллар”да ва яна бошқа кўплаб сериалларда асосий ва эпизодик ролларни маҳорат билан ижро этиб, миллионлаб томошабинларга дубляж соҳасидаги фаолияти билан ҳам манзур бўлиб келаётган, келажаги порлоқ ёш ижодкорларимиздан бири сифатида эътироф этилиб келинмоқда.
Азизхон Латипов ўзининг намунали хулқи, изланувчанлиги, давлат ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан театр жамоаси ва кенг жамоатчилик орасида ҳурмат ва эътибор қозониб келмоқда.