Солист вокалистлар

Отабек Ҳақбердиев

Отабек Ҳақбердиев

Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри актёри

 

Ҳақбердиев Отабек Ишбўриевич 1 май 1976 йил Сурхандарё вилоятида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 1998 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

       1998 йилдан ушбу театрда ишлайди.

       Отабек Ҳақбердиев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Отабек Ҳақбердиев жорий репертуардаги “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Бўстон, “Хонума”да Акоп, “Гаровдаги муҳаббат”да Самир, “Осмондаги Ҳулкарим»да Миршаб, “Антиқа совчилар”да Ота сингари етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

  Айниқса, унинг “Гаровдаги муҳаббат” спектаклидаги Самир образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги  кўпчиликка маъқул бўлди.

Шунингдек театрдан ташқари “Алданган аёл”, “Оппоқ қор”, “Ат-Термизий”, “Виждон”, “Ҳаёт” фильмларида, “Опа-сингиллар”, “Саодат”, “Олтин даврим” телесериалларида ва “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Турмуш чорраҳаларида” каби телетуркумларида қатор характерли роллар ижрочисидир.

  Отабек Ҳақбердиев республика миқёсида ўтказиладиган умумхалқ байрамлари ва турли оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жамоат ишларида фаол қатнашиб, жамоа орасида ўзининг ижобий фазилатлари билан хурмат қозониб, алоҳида обрўга эга.