Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Сапаралиев Олтинбек Деҳқонович 25 июнь 1978 йилда Жиззах вилояти Фориш туманида таваллуд топган.
Мукофотланмаган.
Маълумоти олий. 2000 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.
Олтинбек Сапаралиев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Олтинбек Сапаралиев “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Шурик, “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Урайим, “Осмондаги Ҳулкарим”да миршаб, “Хонума”да Князь, “Меҳр нури”да Панжи, “Антиқа совчилар”да Эркин, “Африка севгиси”да Хожи Нўъмон, “Пари қишлоқ афсонаси”да Дилшод, “Диёнатга хиёнат”да Жамшид, “Матонат”да Самандар, “Муҳаббатим қисматим”да Дурбек сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.
Айниқса, унинг “Антиқа совчилар” спектаклидаги Эркин образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ғўр йигитнинг бир томонлама ҳаёт кечиришининг ишончли кўрсатилганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.
Телевидения кўрсатувлари орасидан ўрин олган “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Эртаклар яхшиликка етаклар”да ўз исътедодини кўрсатиб келмокда. Шунингдек, “Ҳай-ҳай қизалоқ”, “Учар отлар” фильмларида, “Гулхан атрофидагилар”, “Оқибат” телесериалларида суратга тушган.
Театрдан ташкари Республикамиз буйлаб, тез-тез бўлиб ўтадиган ижодий сафарларда, мехнаткашлар билан учрашувларда, ўзининг ширали овози ҳамда ранг-баранг қўшиклари билан қатнашиб келмоқда.