Солист вокалистлар

Зулфия Умирова

Зулфия Умирова

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

   Умирова Зулфия Эргашевна 14 декабр 1983 йилда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

Маълумоти олий. 2005 йили Ўзбекистон санъат институти мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.

2005 йилдан ушбу театрда ишлайди.

        Зулфия Умирова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Пари қишлоқ афсонаси”да Умида, “Тўда”да Камола, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Мунаввар, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Отабек ва Кумушбиби”да Кумушбиби, “Суперқайнона”да Муяссар, “Осмондаги Ҳулкарим”да Ҳулкар, “Асл хазина”да Лўли аёл, “Аршин мол олан”да Гулчеҳра, “Девона”да Умида, “Меҳр нури”да Сора, “Гаровдаги муҳаббат”да Она, Сарвқомат дилбарим”да Асал, “Қобил ила Хобил”да Иқлима сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.

  Айниқса, унинг “Осмондаги Ҳулкарим” спектаклидаги Ҳулкар образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида кўпчиликка маъқул бўлди.

        2005 йилдан мазкур театрда меҳнат фаолиятини бошлаган Зулфия ҳали ҳануз изланишда. Кўплаб халқаро театр фестиваллар иштирокчиси. 2012 йили “Осмондаги Ҳулкарим” спектаклидаги Хулкар образи учун “Йилнинг энг яхши аёл санъаткори”, “Эътироф – 2017”да “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидаги Зуҳра образи учун “Йилнинг энг яхши театр актрисаси” совриндори бўлган.