Солист вокалистлар

Гулноза Саидова

Гулноза Саидова

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актрисаси

 

         Саидова Гулноза Хайруллоевна 24 март 1981 йил Сурхандарё вилояти Сариосиё туманида таваллуд топган.

        Маълумоти олий. 2004 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

         Ушбу театрда 2001 йилдан буён ишлайди.

       Актриса характерли роллар устаси бўлиб, ижоди давомида репертуарда мавжуд спектаклларнинг қарийб барчасида иштирок этиб келган. Айниқса, унинг ижросидаги “Суперқайнона” да Сурайё, “Жайдари келин” да Меҳри, “Хонума”да Кабато, “Меҳр нури”да Аёл, “Гаровдаги муҳаббат”да Она, “Дилдаги доғ”да Камилла, “Асл хазина”да Эркиной, “Тўда”да Зули, “Тоҳир ва Зуҳра”да Юлдуз, “Айрим нусхалар”да Нетайхон, “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Суқсурой, “Синфдош”да Гулсажда ва бошқа роллари билан томошабинни завқлантириб, уларнинг олқишларига сазовор бўлган.

       У ўзининг роллари орқали ёш авлод онгида Ватанга, элу-юртга, ўз ишига муҳаббат, катталарга ҳурмат, ёшларга иззат каби эстетик ғояларни сингдириб келмоқда.

       Гулноза Саидова театр билан бир қаторда, кино ва телерадиокомпания томонидан суратга олинадиган сериал ва фильмларда ҳам турли ролларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда.