Солист вокалистлар

Меҳрибон Имомбердиева

Меҳрибон Имомбердиева

Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри актёри

 

Имомбердиева Меҳрибон 27 январ 1982 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

Маълумоти олий. 2001 йили Ўзбекистон санъат институти мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.

2001 йилдан ушбу театрда ишлайди.

 Меҳрибон Имомбердиева театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Меҳрибон Имомбердиева “Ойонам-қайнонам”да Маша, “Суперқайнона”да Сурайё, “Осмонга сиғмаган қуш” эстрада юлдузи, “Девона”, “Осмоннинг бағри кенг”, “Паривашга парвонаман”, “Юрагимни алмаштираман”, “Осмондаги ҳулкарим”, “Антиқа совчилар”, “Сарвқомат дилбарим”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Дилдаги доғ”, “Бу телба хонадон” сингари спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келган.

  Айниқса, унинг “Ойонам-қайнонам” спектаклидаги Маша образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, рус қизининг типик тимсолида кўпчиликка маъқул бўлди.

Меҳрибон республика миқёсида ўтказиладиган умумхалқ байрамлари ва турли оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жамоат ишларида фаол қатнашиб, жамоа орасида ўзининг ижобий фазилатлари билан хурмат қозониб, алоҳида обрўга эга.