Солист вокалистлар

Наргиза Шаҳобова

Наргиза Шаҳобова

Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри актёри

 

Шаҳобова Наргиза Шермирзаевна 11 сентябр 1980 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

Маълумоти олий. 2002 йили Ўзбекистон санъат институти мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.

2002 йилдан ушбу театрда ишлайди.

        Наргиза Шаҳобова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Суперқайнона-2” Холида Холдинг, “Бахтли бўл дугонажон”да Вазира, “Хонума хонум”да Хонума, “Бобур соғинчи”да Дилдорбегим, “Сарвқомат дилбарим”да Хадича, “Фариштали аёл”да Назокат, “Жайдари келин”да Меҳри, “Суперқайнона”да Норпошша, “Осмондаги Ҳулкарим”да Сожида, “Асл хазина”да Лўли аёл, “Аршин мол олан”да Хола, “Ялмоғизнинг набираси”да Она, “Гаровдаги муҳаббат”да Она сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.

  Айниқса, унинг “Гаровдаги муҳаббат” спектаклидаги Она образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида кўпчиликка маъқул бўлди.