Солист вокалистлар

Гуласал Раҳмонова

Гуласал Раҳмонова

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Раҳмонова Гуласал Итолмасовна 24 сентябрь 198.. йил Бухоро шаҳрида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 2008 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма актёрлиги факультетини битирган.        

Мазкур театрда 2008 йилдан буён ишлаб келмоқда.

        Раҳмонова Гуласал театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Осмонга сиғмаган қуш”да Зарина, “Қайчи қудалар”да Осиё, “Хонума”да Сона, “Ойонам қайнонам”да Маша, “Осмондаги ҳулкарим”да Дилбар, “Ҳалала”да Малак, “Тўда”да Гули, “Антиқа совчилар”да Наргиза, “Матонат”да Зулхумор, “Паривашга парвонаман”да Пари, “Қизи борнинг нози бор”да Гулруҳ ва бошқа спектаклларда салмоқли ролларни ижро этиб келмоқда.

  Айниқса, унинг “Осмонга сиғмаган қуш” спектаклидаги Зарина образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.