Солист вокалистлар

Илҳом Атамирзаев

Илҳом Атамирзаев

Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқий театри актёри

 

            Атамирзаев Илҳом Нуриддинович 1 феврал 1986 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 2010 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

Мазкур театрда 2010 йилдан буён ишлаб келмоқда.

        Илҳом Атамирзаев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Қизи борнинг-нози бор”да Сарвар, “Туяқуш-бояқиш”да Тойчоқ, “Гаровдаги муҳаббат”да Самир, “Ойонам-қайнонам”да Турсунбой, “Паривашга парвонаман”да Мақсуд, “Синфдош”да қўриқчи, “Сохта малика”да соқчи, “Туяқуш-бояқиш”да Тойчоқ, “Ялмоғизнинг набираси”да Олапар, “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Сохта малика”да қўриқчи, “Матонат”да Равшан, “Тўда”да Самандар, “Лайли ва Мажнун”да Зайд, “Тоҳир ва Зуҳра”да Мирзабоши, “Хонума”да Гиви, “Дилдаги доғ”да Сурат ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

Айниқса, унинг “Матонат” спектаклидаги Равшан ва “Ойонам-қайнонам”да Турсунбой образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.