Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Йўлдошев Омон Зокирович 26 сентябрь 1986 йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган.
Мукофотланмаган.
Маълумоти олий. 2008 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.
Мазкур театрда 2008 йилдан иш бошлаган.
Омон Юлдашев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Отабек ва Кумушбиби”да Отабек, “Қизи борнинг-нози бор”да Бахтиёр, “Тилла тухум”да Маймун, “Лайли ва Мажнун”да арбоб, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Музаффар, “Хонума”да Гиви, “Аршин мол олан”да Асқар, “Тоҳир ва Зуҳра”да Тоҳир ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
Айниқса, унинг “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидаги Тоҳир образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.
Актёр шунингдек, бир қатор телетуркумларда ва телесериалларда самарали ижод қилиб келмоқда.