Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Қурбонов Фарҳод Муроджонович 29 июль 1983 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида таваллуд топган.
Мукофотланмаган.
Маълумоти олий. 2007 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.
Мазкур театрда 2007 йилдан буён ишлайди.
Фарҳод Қурбонов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У жорий репертуардаги “Туяқуш-бояқиш”да Эчкибобо, “Топталган туйғу”да Эдик, “Гаровдаги муҳаббат”да савдогар, “Суперқайнона-2”да Мардон, “Лайли ва Мажнун”да вазир, “Тоҳир ва Зуҳра”да Боҳир, “Ойонам-қайнонам”да Турсунбой, “Паривашга парвонаман”да Махсуд, “Синфдош”да қўриқчи, “Сохта малика”да лашкарбоши, “Африка гўзали”да Ҳожи Нўъмон, “Хонума хонум”да Микич, “Меҳр нури”да Комил, “Қобил ила Хобил”да Одам ато ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
Айниқса, унинг “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидаги Боҳир образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.
Шунингдек, телеэкранларимиз орқали намойиш этиладиган “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Бир қадам” рукнида олинган видеофильмларда, “Зиё” студиясининг сериалларида суратга тушиб келмоқда.