Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Юсупов Усмон Усарбаевич 27 сентябр 1986 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Мукофотланмаган.
Маълумоти олий. 2007 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.
2007 йилдан ушбу театрда ишлайди.
Усмон Юсупов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Усмон Юсупов репертуардаги “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Бўстон, “Қизи борнинг-нози бор”да Анвар, “Осмондаги Ҳулкарим”да Алпиддин, “Хонума”да Текготе, “Аршин мол олан”да Олимжон, “Антиқа совчилар”да Воҳид сингари етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
Айниқса, унинг “Антиқа совчилар” спектаклидаги Воҳид образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ғўр йигитнинг бир томонлама ҳаёт кечиришининг ишончли кўрсатилганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.