Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Хамидов Музаффаржон 27 октябрь 1977 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида таваллуд топган.
Мукофотланмаган.
Маълумоти олий. 1996-2001 йиллар давомида М. Уйғур номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма театр актёрлиги факультетини битирган.
1998-1999 йилларда А.Хидоятов театрида фаолият юритган.
Мазкур театрда 2003 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Хамидов Музаффаржон театрдаги фаолияти давомида “Ўтган кунлар”да Отабек, “Пари қишлоқ афсонаси”да Дилшод, “Хасан кайфий”да Вазир, “Жайдари келин”да Аваз тоға, “Тўда”да Абду, “Лайли ва Мажнун”да Арбоб, “Тоҳир ва Зуҳра”да Парпи Ҳофиз каби турли хил образларда номоён бўлди.
Шу билан бир қаторда телеэкранларда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида”, “Имтиҳон” каби дастурларда, “Гумроҳлар”, “Ажал сўқмоғи” деб номланувчи фильмларда характерли роллари билан томошабинларни хушнуд этди.