Театр ва кино актёри Сойиб Хўжаев 1910 йили Андижонда туғилган. 1827-39 йилларда Қўқон, Андижон, Наманган театрларида фаолият кўрсатган. Унга 29 ёшида 1939 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилган.У 1939 йилдан то умрининг охиригача Муқимий театрида ишлади. “Майсаранинг иши”да Мулладўст, “Нурхон”да Ҳузурхўжа, Шекспирнинг “Ўн иккинчи кеча” комедиясида Тоби, “Ажаб савдолар”да Вали қассобга ўхшаш кўплаб ёрқин образлар яратди. Унинг театрда саҳналаштирилган “Тошболта ошиқ” комедиясидаги Тошболта роли улкан шуҳрат келтирди. Тошболта ролида Сойиб Хўжаев 1500 марта саҳнага чиқди.
Унинг кино соҳасидаги ижоди ҳам салмоқлидир. “Насриддиннинг саргузаштлари”, “Стадионда учрашамиз”, “Ёр-ёр”, “Дилбарим” ва ўнлаб фильмлар суратга тушди.