Устоз актёрлар

Суръат Пўлатов

Суръат Пўлатов

Муқимий театрининг етакчи актёрларидан бири Суръат Пўлатов 1931 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1943-47 йилларда Республика ёш томошабинлари қошидаги студияда ўқиб, шу театрда ишлайди. 1852 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битириб, М.Тошмуҳаммедов номидаги Қашқадарё театрида дастлаб актёр, кейинчалик бош режиссёр бўлиб ишлайди. 1956 йили Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрига актёр бўлиб келди ва умрининг охиригача шу театрда ишлади. У “Тоҳир ва Зуҳра”да Қодир, “Фарғона ҳикояси”да Азиз, “Равшан ва Зулхумор”да Равшан, “Ватан ишқи”да Олимжон, “Ёшликда берган кўнгил”да Норқўзи, “Уч баҳодир”да Моҳир, “Нодира”да Раззоқ, “Зарафшон қизи”да Пўлат каби етакчи ролларни ижро этди. 

       У Ўзбекистон радиосидаги машҳур “Табассум” устахонасида ва фильмлар дубляжида муттасил қатнашди. 1990 йили “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилди. 2005 йили вафот этган.