Устоз актёрлар

Марям Ихтиёрова

Марям Ихтиёрова

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

 

Марям Ихтиёрова 21 апрел 1939 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган.

Маълумоти олий. 1963 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини мусиқали драма театр актёрлиги бўлимини битирган.

Мазкур вазифада 1959 йилдан буён самарали ишлаб келмоқда.

1982 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”,

1997 йилда  “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан мукофотланган, шунингдек 2016 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Марям Ихтиёрова ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 100 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан,Паранжи сирлари” спектаклида Мастура сатанг, “Ҳар кимки вафо қилса, вафо қилур” да Она, “Тошболта ошиқ” да Каромат, Рисолат, “Жон қизлар” да Кунсулув, “Девона” да Она, “Тошкентнинг нозанин маликаси” да Хайри, “Алмандар уйланармиш”да Хатича, “Муҳаббат навоси” да Она, “Ойонам-қайнонам” да Қумри, “Меҳр нури” да Норгул момо, Ҳожар, “Жайдари келин”да Карима, “Отабек-Кумуш”да Ўзбек ойим, “Аршин мол-олон”да Жаҳон хола каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган.

У театр билан бир қаторда кино ва телевидениеда ҳам сермаҳсул ижод қилиб, эл-юртнинг эътиборига тушган. Жумладан, “Водийлик келин”да Ҳалима, “Бомба”да Раҳима, “Дев билан пакана”да Розия, “Эр бермоқ, жон бермоқ”да Мастура хола, “Келганда келин”да Жаҳон ая бадиий фильмларида, “Кўнгил кўчалари”, “Опа-сингиллар”, “Туташ тақдирлар”, “Она дарё”, “Бир кам дунё”, Жиблажибон” ва бир қатор телесериалларда яратган салмоқли роллари томошабинлар ёдида қолган.

Шунингдек, “Табассум” радио эшиттиришлари, “Шумтакалар” болалар хажвия дастурларида ва “Телеминатюра”лар кўрсатувларида доимо фаол қатнашиб келадилар.

Юртимизда кенг нишонланадиган умумхалқ байрамлари ва турли оммавий-маданий тадбирларнинг фаол иштирокчиси.