





Энг азиз ва энг буюк байрам – Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Истиқлолимиз абадий, шавкатли кунларимиз бардавом бўлсин!
...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри барча театр ихлосмандларини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан 1 сентябрь куни, соат 18.00 да бўлиб ўтадиган Очиқ эшиклар куни доирасида "Усмон Носир" спектаклига таклиф этади!
Кириш бепул, мурожаат учун телефон рақамларимиз:
(+998) 71-245-1633
(+998) 90-965-1727
...
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актрисаси Инобат Умирова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Ижодкоримизни мукофот билан муборакбод этиб, келгуси ижодларида зафарлар тилаймиз. ...
Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ижодкорлари Одина Ғозиева, Турғун Бекназаров, Меҳмонали Салимов ва Олтинбек Сапаралиевлар Фарғона, Бухоро вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Янги ҳаёт учун Янги Ўзбекистон учун” шиори остидаги Маънавият фестивалида иштирок этишмоқда.