





“Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин.
Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”,
- деди Президент.
Идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди ...
Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги "Энг яхши 50 та спектакль" танловини эълон қилди. Мазкур танловда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри "Замон Авлонийси" спектакли билан иштирок этмоқда, Сиз азизлардан ўз овозингиз билан қўллаб қувватлашингизни сўраб қоламиз...
...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг балет артистлар жамоаси “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир репитиция жараёнларида...
...
Дунёнинг ташвишлари, турмушнинг кечмишларидан ортиб, бу кўнгилга бир таскин, руҳий озуқа тортиқ этиш ниятида бугун жамоамиз билан Муқимий театрига "Бахши" спектаклини томоша қилишга бордик. Тўғриси, санъаткорлар билан суҳбатларимда улар театрда, саҳнада "яшаши"ни айтишганида шунчаки касбига бўлган меҳрининг ифодаси сифатидаги гапни айтишади-да, дердим. Ростданам бугун спектаклни томоша қилиб, бир мухлис сифати ...