Янгиликлар

Таътил
06.07.2026
   Ҳурматли томошабинлар, азиз театр мухлислари! Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси 6 июлдан бошлаб меҳнат таътилига чиқади. Театримиз бир муддат дам олади. Аммо каналимизда ҳаёт давом этади — сиз учун театр ҳаётидан қизиқарли лавҳалар, унутилмас спектакллардан парчалар, саҳна ортидаги самимий онларни улашиб борамиз. Қисқа фурсатдан сўнг янги куч, янги илҳом ва янги учрашувлар билан ...
Бормисиз Омонмисиз дастурида...
03.07.2026
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг ижодкорлари “Маданият ва маърифат” телеканалининг "Бормисиз_Омонмисиз" дастурида...                     
Репертуар Июль
01.07.2026
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг 2026 йил июль ойи репертуари!      Чипта нархлари 1-4 қатор, 70 минг сўм 5-8 қатор, 60 минг сўм 9-16 қатор, 50 минг сўм
Лутфихоним Саримсоқова хотираси ёд этилди
26.06.2026
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида ўзбек театр санъатининг забардаст намояндаси, устоз санъаткор Лутфихоним Саримсоқова таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий хотира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда санъаткорнинг бой ижодий мероси, миллий театр ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, саҳнада яратган бетакрор образлари ва ёш авлод санъаткорлари учун қолдирган ибратли мактаби алоҳида эътироф ...

Театр тарихи

1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган...