





Ҳурматли томошабинлар, азиз театр мухлислари!
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси 6 июлдан бошлаб меҳнат таътилига чиқади.
Театримиз бир муддат дам олади. Аммо каналимизда ҳаёт давом этади — сиз учун театр ҳаётидан қизиқарли лавҳалар, унутилмас спектакллардан парчалар, саҳна ортидаги самимий онларни улашиб борамиз.
Қисқа фурсатдан сўнг янги куч, янги илҳом ва янги учрашувлар билан ...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг ижодкорлари “Маданият ва маърифат” телеканалининг "Бормисиз_Омонмисиз" дастурида...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг 2026 йил июль ойи репертуари!
Чипта нархлари
1-4 қатор, 70 минг сўм
5-8 қатор, 60 минг сўм
9-16 қатор, 50 минг сўм
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида ўзбек театр санъатининг забардаст намояндаси, устоз санъаткор Лутфихоним Саримсоқова таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда санъаткорнинг бой ижодий мероси, миллий театр ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, саҳнада яратган бетакрор образлари ва ёш авлод санъаткорлари учун қолдирган ибратли мактаби алоҳида эътироф ...