





Бугун, 20 август санасида Муқимий театр ижодкорлари буюк санъаткор, бастакор ва мусиқашунос Юнус Ражабийнинг уй-музейига ташриф буюрдилар. Мусиқали театр ижодкорлари сифатида миллий мусиқий меросимиз тарихига назар солишни жоиз деб билдик.
Ташриф давомида ижодкорларимиз музей фаолияти, Юнус Ражабийнинг серқирра ижоди, ҳаёт йўли, ижодий мероси ҳамда ўзбек миллий мусиқаси ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси билан яқиндан танишдилар. ...
15 август куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида навбатдаги ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Дастурдан мусиқа, куй-қўшиқлар, монологлар ҳамда спектакллардан саҳна парчалари ўрин олди.
Самимий мулоқот ва ижодий чиқишлар томошабинларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассурот улашди.
Бугун, 16 август куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси таътилдан сўнг яна иш жараёнига қайтди.
Театр бош режиссёри Достон Ҳақбердиев жамоа билан учрашиб, янги мавсумга тайёргарлик ишлари ва келгуси ижодий режалар билан таништирди.
Батафсил >>>
Бугун, 13 август куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори Азим Муллахонов иштирокида навбатдаги “Онлайн қабул” ўтказилди.
Мулоқот давомида фуқароларнинг савол, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, улар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Театр ҳаётига бефарқ бўлмай, фаол иштирок этган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз