Янгиликлар

ХОТИРА КЕЧАСИ...
13.11.2026
    11 ноябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, атоқли адиб Одил Ёқубов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-маърифий хотира кечаси бўлиб ўтди.   Кеча давомида адибнинг сермазмун ҳаёти, бой ижодий мероси, ўзбек адабиёти ва миллий маънавиятимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ёдга олинди. Тадбирдан фотолавҳалар. Муаллиф: Аҳмад Тўра Батафсил >>>
Taklifnoma
11.11.2026
    TAKLIFNOMA Ҳурматли адабиёт ихлосмандлари! Сизни эртага 11-ноябрь куни соат 14:00да Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган адабий-маърифий хотира кечасига таклиф этамиз.   ...
ХАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
02.11.2026
    ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ҳамда Оркестр ва хор ижодий бирлашмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур келишув икки ижодий жамоа ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, ижодий алоқаларни ривожлантириш ва санъат соҳасида янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.   Ишончимиз комилки, ушбу ҳамкорл ...
МУКИМИЙ ТЕАТРИДА НАВБАТДАГИ ОНЛАИН КАБУЛ УТКАЗИЛДИ!
28.10.2026
    МУҚИМИЙ ТЕАТРИДА НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори Фотиҳ Джалалов иштирокида навбатдаги «Онлайн қабул» бўлиб ўтди. Қабул давомида театр мухлислари, соҳа вакиллари ҳамда фуқаролар томонидан турли саволлар, таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Мулоқот жараёнида кўтарилган масалалар тингланиб, театр фаолиятини янада такомиллаштириш, томошабинлар билан ...

Театр тарихи

1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган...